Инструкция газовая плитка Gefest ПГЭ 910-01

1 УМУМИЙ КЎРСАТМАЛАР  Мазкур фойдаланиш бўйича қўлланма ПГ 900 маиший стол усти газ плиталари (стр. 150 из 164)

Бренд: Gefest

Страница 150 документа Газовая плитка Gefest ПГЭ 910-01. Раздел: Настольные газовые плиты. Бренд: Gefest.

Текст страницы

1 УМУМИЙ КЎРСАТМАЛАР  Мазкур фойдаланиш бўйича қўлланма ПГ 900 маиший стол усти газ плиталари

(қуйида матнда плиталар деб юритилади) ва ПГЭ 910 маиший стол усти газ-
электр плиталарига, уларнинг ижроси ва модификацияларига қўлланилади
ва фақат рамзлари муқовада кўрсатилган мамлакатларда ҳақиқий. Плиталар
уй шароитларида озиқ овқат махсулотларини пишириш учун мўлжалланган.
 Иқлимий ижроси тури ГОСТ 15150-69 бўйича УХЛ 4.
 Ускуна мажбурий сертификациялаш ўтказилган меъёрий-ҳуқуқий актлар (НПА

ва ТНПА) талабларига мувофиқ сертификатланган.
 Сотиб олаётганда қутини очинг ва плита шикастланмаганлигига, тўлиқ

бутлигига ва савдо ташкилоти томонидан “Сотув гувоҳномаси” ва кафолат
талонлари тўғри тўлдирилганлигига ишонч хосил қилинг.
 Плита фақат газ плиталарини ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқини

берувчи лицензияга эга бўлган ташкилотларнинг мутахассислари томонидан
уланиши керак. Сизнинг плитангизга кафолат хизматини кўрсатиш учун
маиший техникага хизмат кўрсатиш бўйича сервис марказига (манзил сотиш
гувоҳномасида ва харид қилинганда кафолат талонида кўрсатилади) мурожаат
қилиш зарур. Кейинги таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш ишлари ваколатли
ташкилотларнинг мутахассислари томонидан бажарилиши мумкин.
 Улашдан олдин плитани созлаш тармоғидаги газ тури ва босимининг мазкур

фойдаланиш бўйича қўлланмада ва плитанинг жадвалида кўрсатилган
параметрларга мослигини текшириб кўришни талаб қилинг.
 Плитани улашдан олдин ўрнатиш талони тўлдирилган бўлиши керак.
 Ўзбошимчалик билан ва нотўғри уланган плита ва техника хавфсизлиги

қоидаларига амал қилмаслик газдан заҳарланиш, куйиш, ёнғин чиқиши, электр
токидан шикастланишга олиб келиши мумкин. Мазкур қўлланмани диққат
билан ўқиб чиқинг. Унда плиталарни ўрнатиш, улардан тўғри ва хавфсиз
фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бўйича мухим маълумотлар кўрсатилган.
 Қўлланмани сақлаб қўйинг, у сизга келгусида юзага келиши мумкин бўлган

муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради.
 Плиталарни нотўғри ўрнатиш, таъмирлаш ва улардан нотўғри фойдаланиш

билан боғлиқ асоратлар учун ишлаб чиқарувчи жавобгар эмас.

2 ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ

 Плиталардан фойдаланувчи шахслар маиший газ асбобларидан хавфсиз

фойдаланиш қоидаларини билиши ва мазкур қўлланмани диққат билан
ўрганиб чиқиши шарт.
 Ускуна тижорат ва ишлаб чиқариш ҳудудларида ишлатилишга мўлжалланмаган.
 Газ (газ-электр) плитасидан фойдаланиш ошхонада иссиқлик ва намликнинг

юзага келишига олиб келади. Бино ичи яхши шамоллатиладиган бўлиши
керак: табиий шамоллатиш тешикларини очиқ қолдириш ёки механик
шамоллатиш қурилмаларини ўрнатиш зарур. Плитадан мунтазам ва узоқ
вақт фойдаланилганда қўшимча шамоллатиш воситаларини қўллаш, масалан
механик шамоллатиш қурилмасини энг юқори даражада ишлатиш зарур.

148

Бытовая техника / Техника для кухни / Плиты, СВЧ и печи / Настольные электрические плиты

Aceline CS-010g

8 стр.
Бытовая техника / Техника для кухни / Плиты, СВЧ и печи / Настольные электрические плиты

Aceline CS-020b

12 стр.