Текст страницы
6 ИШЛАШГА ТАЙЁРЛАШ
6.1 ЎРНАТИШ
Ускуна фақат газ плиталарини ўрнатиш, улаш ва уларга хизмат кўрсатиш
ҳуқуқига эга бўлган ташкилотнинг малакали ходимлари томонидан уланиши
керак.
МУҲИМ: УСКУНАНИ МЎРИГА УЛАШ ЯРАМАЙДИ. УСКУНА ФОЙДАЛАНИШ
ТЎҒРИСИДАГИ ҚЎЛАНМАДА КЎРСАТИЛГАН КЎРСАТМАЛАРГА МУВОФИҚ,
ХУДУДИНГИЗДА АМАЛ ҚИЛУВЧИ ХАВФСИЗЛИК ВА ТЕХНИК ФОЙДАЛАНИШ
ТАЛАБЛАРИНИ ЭЪТИБОРГА ОЛГАН ҲОЛДА ЎРНАТИЛИШИ КЕРАК. БИНОНИ
ШАМОЛЛАТИШ ЧОРАЛАРИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ КЕРАК.
Плитани ошхона мебелининг локланган юзасига ёки тез аланга оладиган
материаллар билан қопланган юзаларга (газламалар, клеёнка, қоғоз ва ҳ.к.)
таъқиқланади. Плита яқинида турган мебель, шунингдек ошхона сочиқлари,
пардалар ва ҳоказолар олов олиш эхтимолини олдини оладиган хавфсиз
масофада туриши керак.
Плитанинг орқа девори бино деворининг сиртидан камида 60 mm узоқликда
туриши керак. Плитанинг чет қирғоғидан мебелнинг ён вертикал четларигача
бўлган минимал масофа (чапдан ёки ўнгдан) - 200 mm. Плита столидан
юқоридаги осма шкафлар ўртасидаги минимал оралиқ 800 mm. Плита
столидан ҳаво сўрғичгача бўлган минимал оралиқ 700 mm.
Текислаш
Улашдан олдин, созловчи оёқчалардан фойдаланган ҳолда, плитани горизонтал
ҳолатда жойлаштиринг. Горизонталликни шайтон ёрдамида ёки това ёрдамида
аниқлаш мумкин, ундаги ёғ тенг миқдорда тарқалиши, четига тўпланиб
қолмаслиги керак.
6.2 УЛАШ
Улашдан аввал мавжуд улаш шароитлари (газ тури ва босими) плитанинг
созланмасига мос келиши ёки йўқлигини текшириб кўринг.
Ускунани созлаш параметрлари қадоқда кўрсатилган.
Плитани газ баллонига улаганда газ босимини созловчи мосламадан
(регулятордан) фойдаланиш зарур. ГОСТ 15860-84 бўйича 5 l; 12 l; 27 l ёки
50 l хажмдаги ва ГОСТ 21805-94 бўйича мувофиқ газ созлагич қурилмаларига
эга бўлган газ баллонларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Босим созлагич ва баллон махсулотнинг таркибига кирмайди ва савдо
тармоғидан алохида сотиб олинади.
Плитани улаш амалдаги меъёрларга мувофиқ қўзғалмайдиган улама орқали
ёки эгилувчан улаш шланги орқали амалга оширилиши мумкин.
Агарда табиий газ босими максимал рухсат этилган миқдордан (25 mbar
(2500 Pa)) ортиб кетса, таъминловчи тармоқда босимни керакли миқдоргача
пасайтирувчи редуктор ўрнатиш зарур.
155