Текст страницы
Улашдан аввал бошқарув қулоқларини нол ҳолатида турганлигини текшириб
кўриш керак.
Улагандан кейин горелкаларнинг ишлашини текшириб кўринг. Горелкаларнинг
олови текис бўлиши, узилишлар ва сакрашлар бўлмаслиги керак.
Шланг орқали улаш
Плитани улаш ва ўрнатиш пайтида қуйидаги талабларга амал қилиш керак:
–
шланг бутун бўйламаси бўйича текшириш учун қулай бўлиши керак;
–
шлангни хеч нарса босиб турмаслиги, кучли букланмаслиги ва кучли
тортилмаслиги керак.
–
шлангнинг узунлиги камида 1,5 метр бўлиши керак;
–
агарда шланг шикастланган бўлса, у бутунлигича алмаштирилиши керак,
таъмирлаш ярамайди.
ГУГУРТ ЁКИ БОШҚА ОЧИҚ ОЛОВ ЁРДАМИДА УЛАМЛАРНИНГ ГЕРМЕТИКЛИГИНИ
ТЕКШИРИШ ВА СИРҚИЁТГАН ГАЗНИ ҚИДИРИШ ТАЪҚИҚЛАНАДИ!
ДИҚҚАТ: ПОТЕНЦИАЛЛАРНИ ТЎҒРИЛАШ ТИЗИМЛАРИНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА
ТАЛАБЛАРГА ЖАВОБ БЕРМАЙДИГАН БИНОЛАРДА ПЛИТАНИ ГАЗ ТАРМОҒИГА
УЛАШДА МАХСУС ИЗОЛЯЦИЯ ҚИЛУВЧИ УЛОҚНИ ЁКИ ТОК ЎТКАЗМАЙДИГАН
ШЛАНГНИ ҚЎЛЛАШ МАҚСАДГА МУВОФИҚ!
3-расм
Тармоққа улаш (ПГЭ 910 плиталари учун)
Вилкали электр шнури 220-230 V (50 Hz) тармоққа уланади.
Ускуна ўрнатилганидан кейин, вилка ва тармоқ шнури ўчириб қўйиш имконини
таъминлаш учун қулай бўлиши ва қизиб кетмаслиги керак.
Ускунани жойлаштирганда розетка ишлаш худудида бўлиб қолмаслиги
керак.
ЭСДА ТУТИНГ! ПЛИТАНИ ЖОЙИГА ЎРНАТГАНДАН КЕЙИН, ГАЗ УЗАТУВЧИ
ЭГИЛУВЧАН ШЛАНГНИНГ ВА ЭЛЕКТР ШНУРИНИНГ ҲОЛАТИНИ АЛБАТТА
ТЕКШИРИБ КЎРИНГ. УЛАР ПЛИТАНИНГ ОРҚА ДЕВОРИГА ТЕГМАСЛИГИ
КЕРАК. УЛАР ДУХОВКА ИШЛАЁТГАН ПАЙТДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН ЮҚОРИ
ҲАРОРАТ ТАЪСИРИДА ШИКАСТЛАНИШИ МУМКИН.
ДИҚҚАТ! БИРИНЧИ МАРТА ФОЙДАЛАНИШДАН ОЛДИН ЯРИМ СОАТ
ДАВОМИДА, ИДИШ ЎРНАТМАСДАН ТУРИБ, КАМПИРАКНИ МИНИМАЛ
ҚУВВАТДА (ПЕРЕКЛЮЧАТЕЛ ҚУЛОҒИНИНГ ҲОЛАТИ - “1”) ҚИЗДИРИБ ОЛИШ
КЕРАК.
156